Олмаотада 75 минг долларлик телефон рақами сотилмоқда. Интернет тармоғида пайдо бўлган эълонда айтилишича, ушбу рақамни (+77777777770) сотиб олмоқчи бўлган инсон 75 минг доллар тўлаши, ёхуд 90 минг доллардан арзон бўлмаган автомобиль, яхта ёки 3 хонали уй бериши ҳам мумкинлиги ёзилган. Эълонда ушбу рақам Beeline Қозоғистон компаниясига тегишли экани айтилган.