Олмаотадаги 7-рақамли шаҳар шифохонасида бомба борлиги гумон қилиниб, эвакуация амалга оширилди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 4997

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Калкаман мавзесидаги 7-рақамли шаҳар шифохонасига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар берилганидан сўнг, шифохона ходимлари ва беморлар эвакуация қилинди.

"Бугун, 2015 йилнинг 4 декабрь кунида номаълум шахс томонидан қўнғироқ орқали Райимбек ва Авезов шоҳкўчалари кесишмасидаги 7-рақамли шаҳар шифохонаси ҳудудига портловчи модда ўрнатилгани ҳақида хабар берилди", дейилади хабарда.

Шундан сўнг бу ҳудудга қутқарувчи махсус хизматлар етиб борган ва одамларни хавфсиз ҳудудга кўчиришни бошлаган.

"Шифохона бинолари жойлашган ҳудуддан соат 09.20да эвакуация қилиш ишлари бошланди ва соат 10.40да якунланди. Бинодан жами 1700 киши олиб чиқилди, шундан 1100 нафари тиббиёт ходимлари, 600 нафари беморлар", дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Ҳудуддан портловчи модда топилмаган.

Шунингдек, қўнғироқ қилган шахс аниқланиб, қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш очилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар