10 декабрь куни Куала Лумпурда Чемпионлар лигасининг 2016 йилги мавсумига қуръа ташланади.

Тошкент вақти билан соат 13:00да маросим бошланиши кўзда тутилган. Ҳозирча ғарбий минтақада гуруҳ босқичига йўл олган жамоалар билан қуйидагилар:

Саудия Арабистони - "Ан-Наср", "Ал-Ҳилол", "Ал-Аҳли".
Эрон - "Сепаҳон", "Зобаҳон", "Тракторсози".
Ўзбекистон - "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф".
БАА - "Ал Айн", "Ал Наср".
Қатар - "Лаҳвия".

Яна 4 жамоа номи саралаш баҳсларидан кейин маълум бўлади. 1-тур ўйинлари 23-24 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.