Қозоғистон пойтахти Остонада яшил технологиялар бўйича янги вокзал биноси қурилмоқда, деб хабар беради “Қозоғистон темир жўли” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро ЭКСПО 2017нинг очилишигача қуриб битирилиши режалаштирилаётган объект шаҳарнинг амалдаги вокзали биносидан 11 баробар каттароқ ҳудудни эгаллайди. Вокзал комплексининг узунлиги 630 м, бино баландилиги 49.5 м, кенглиги 119 м дир.
Айни пайтда пойдевор қуйиш ишлари якунига етган. Қурилишда 1 300 мутахассис ишламоқда.

Лойиҳага кўра, поезд бирйўла бино ичига кириб келиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда 2 550 м узунликдаги металлик эстакада барпо этилмоқда. Айни чоғда 87 таянч ўрнатилиб, металлик қурилмаларнинг 69 фоизи (17 300 тонна) ўрнатилган.