Озарбайжон парламенти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мактаб дарсларига қатнашмаганларга жарима солиш бўйича банд киритди. Бу ҳақда «Интерфакс-Озарбайжон» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Кодексга киритилган янги ўзгаришга кўра, мактаб дарсларини бир ой давомида бир ҳафтадан ортиқ муддатга ўтказиб юборган ўқувчиларнинг ота-оналари 100 манат (тахминан $100) миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади.