Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойидаги Туркия йиғинини бекор қилди

Спорт 04 Декабрь 2015 10741

Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойида Туркияда ўтказишни режалаштирган йиғинни хавфсизлик туфайли бекор қилган. Бу ҳақда Moldfootball.com хабарига асосланиб, std.uz хабар тарқатган.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати эса ҳозирча бу ҳақда маълум қилмаган.

Ўзбекистон терма жамоаси Анталиядаги йиғин давомида Молдова билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирганди. Эндиликда бу ўртоқлик ўйини Туркияда эмас, БААда ўтказилиши мумкин.

«Ўзбекистон футбол федерацияси факс йўллаб, хавфсизлик туфайли Туркиядаги йиғинини бекор қилганини маълум қилди ҳамда ўртоқлик ўйинини 9 февраль куни Дубайда ўтказишни таклиф қилди. Молдова футбол федерацияси ҳозирда БААда ўйнаш учун иккинчи рақиб қидирмоқда. Агар топилса, терма жамоа Дубайда йиғин ташкил қилади», – дея хабар қилган Молдова футбол федерацияси вице-президенти Ион Тестимицану.

Эслатиб ўтамиз, ЎФФ расмий сайти 25 ноябрь куни Молдова ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди.

Бироз олдинроқ эса, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Молдова билан ўртоқлик учрашуви ҳақидаги хабар асоссиз эканлигини айтганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар