Ўзбекистонлик чегарачилар ўқ-дори ва портловчи моддалар олиб кириш ҳаракатини бартараф қилишди

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 14997

Жиноий ишлар бўйича Нукус шаҳар судида Тожикистон фуқароси Абдуллоев Кароматуллонинг иши кўриб чиқилди. Бу шахс Ўзбекистоннинг “Довуд ота” божхона постида қўлга олинган. Аниқланишича, Абдуллоев маълум тўлов эвазига ўзининг ватандоши С. Кандовнинг илтимосига кўра ошхона буюмларини Россиядан олиб кетишга рози бўлган. Идиш-товоқ, қошиқ, кўрпа-тўшак, санчқи, това ичига С. Кандов Абдуллоевнинг кўзини шамғалат қилиб, армия бинокли, рация ва патронлар солиб юборган. Ўз навбатида, Тожикистоннинг бошқа фуқароси Ҳомидов Мирзодавлат ўзининг “МАЗ” русумли автомобилида маълум тўлов эвазига РФдан Тожикистонга ўқ-дори ва портловчи моддалар олиб кирмоқчи бўлган.

Суд уларга тегишлича жазони белгилаб берди.

Кўпроқ янгиликлар