Порошенко Украина полицияси коррупциядан қутулганини айтди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 1599

Украина президенти Пётр Порошенко полиция ходимлари орасида коррупция битганини, лекин, шунга қарамай, коррупция давлатнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолаётганини айтди. Бу ҳақда Le Figaro нашри ёзмоқда.

“Ярим йил аввал фақат 7 фоиз украиналиклар полицияга ишонишларини маълум қилишган эди. Бугун бундайлар сони 70 фоизни ташкил қилмоқда. Чунки полицияда коррупция урчимаяпти”, - деди у.

Порошенконинг сўзларига қараганда, ярим йил ичида ҳукумат охирги 40 йилдагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар ўтказган, бунинг натижасида инфляция ва бюджет дефицити камайиб, банк тизимида ўзгаришлар амалга ошган.

Кўпроқ янгиликлар