Porsche компанияси Mission E электр концепт-карлар серияси чиқарилишини расмий тасдиқлади. Лойиҳани молиялашда 700 млн евро сарфланади, шу боис автомобиль 2020 йилда чиқарилади.

Mission E прототипи жорий йилнинг сентябрь ойида Франкфуртда ўтказилган моторшоуда намойиш этилган эди. Тўрт эшикли концепт иккита электромотор билан таъминланган бўлиб, 100 км ли тезликка 3,5 сонияда чиқа олади. Соатига 200 километрли тезликка эса 12 сонияда эришади.

Mission E қувватсиз ҳолда 500 километр масофани босиб ўта олади.
Автомобилнинг техник янгиликлари борасида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.