Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали бир қатор халқаро ва минтақавий муаммоларни, жумладан террорчилик ва экстремистик гуруҳлар, биринчи навбатда ИШИДга қарши кенг кўламдаги коалиция яратиш масаласини муҳокама қилди. Кремль матбуот хизмати маълум қилишича, суҳбат Назарбоев ташаббуси билан бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, “21 декабрда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига тайёргарлик кўриш контекстида Украина-ЕИ уюшмаси ҳақидаги келишувнинг иқтисодий қисми кучга кириши мавзусига тўхтаб ўтилди”, деб хабар бермоқда Кремль.