"Реал" Испания кубоги-2015/16 мусобақасида иштирок этишдан маҳрум этилди

Спорт 04 Декабрь 2015 9221

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Кадис”га қарши ўйинда россиялик ярим ҳимоячи Денис Черишевнинг иштироки боис Испания кубоги-2015/16 мусобақасидан четлаштирилди. Бу ҳақда Cadena SER радиостанцияси маълум қилган.

“Кадис” билан бўлиб ўтган учрашув 2 декабрда ўтказилган. Унда Черишев бир бўлим иштирок этиб, 3-дақиқада тўп киритган.

Россиялик футболчи дисквалификация туфайли ушбу ўйинда иштирок этиши мумкин эмас эди. У “Вильярреал” таркибида учта сариқ карточка олган, шу боис қайси жамоа таркибига қўшилишидан қатъий назар битта ўйин ўтказиб юбориши лозим эди.

Ўйин якунига етгач қироллик клуби вакиллари россиялик ярим ҳимоячининг дисквалификацияси борлигини Испания футбол федерациясига тасдиқлаган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар