Француз авиацияси Ливия ҳудудида ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олган ҳудудларда кузатиш ва маълумот тўплаш ишларини олиб борган. Бу ҳақда 4 декабрь куни Франция президенти Франсуа Олланд маъмуриятига асосланиб Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу кузатув 20-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтган.