Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ислом Каримовнинг Россияга сафарига тайёргарликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 31083

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Россияга сафарига тайёргарликни муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.

“Ўзбекистон ташқи ишлар вазири А.Х.Комилов билан учрашув бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Россияга ташрифига тайёргарлик орқали икки томонлама муносабатларнинг масалалари муҳокама қилинди”, дейилмоқда хабарда.

Томонлар турли даражадаги алоқаларнинг юқори жадаллиги ва бир қатор соҳаларда Россия-Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалий вазифаларининг ечимини таъкидлаб ўтдилар. Бундан ташқари, дипломатлар минтақадаги хавфсизлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.

“Икки томон Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашиши ва Марказий Осиё ҳудудидаги хавотирли тенденцияларнинг ошиши билан кучайиб бораётган террорчилик хавфига қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш кераклигини айтишди. Россия томони Марказий Осиёда тинчликнинг беқарорлашувига йўл қўймаслик учун минтақа давлатлари билан турли йўналишдаги ўзаро ҳаракатларга тайёргарлигини билдирди”, деб айтилмоқда хабарда.

Россия президенти Владимир Путин июль ойида Уфада бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ислом Каримовни Россияга ташриф буюришга таклиф қилганди. Учрашув 2015 йилда бўлиб ўтиши мумкинлиги айтилганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар