2015 йилнинг январь-октябрь ойларида Россиянинг нефть экспорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда 1,75 маротаба қисқариб 76,738 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Федерал Божхона хизмати (ФТС) маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

Унда қайд қилинишича, нефть экспорт қилиш ҳажми 2014 йилда 153,878 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2013 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 11,3 фоизга камроқ.

Россия йил бошидан буён 201,24 млн тонна нефть маҳсулотларини экспорт қилди. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 7,63 фоизга ўсган.

Узоқ мамлакатларга қилинадиган нефть экспорти ҳажми 9 фоизга ўсиб, 182,292 млн тоннагача етган. Экспортдан тушган маблағ 71,847 млрд доллар (2014 йил январь-октябрь ойига нисбатан 1,77 марта камроқ). МДҲ давлатларига экспорт ҳажми 4,02 фоизга қисқариб, 18,948 млн тоннани ташкил қилган. Экспортдан тушган маблағ 1,5 баравар қисқариб, 4,891 млрд долларлик кўрсаткични қайд қилган.