Москва биржасидаги савдолар давомида доллар курси 68,26 рублга етди ҳамда деярли 50 тийинга ошди. Россия рубли ОПЕКнинг нефть олиш ҳажмини кўпайтириш ҳақидаги қарори ортида нефть нархи пасайиши оқибатида ўз мавқеини йўқотмоқда. Бундан биржадаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

4 декабрда ОПЕК ишлаб чиқариш квоталарини кунига 31,5 млн баррелгача оширди. Шундан кейин Brent нефти нархи 44,64 доллардан 42,76 долларга пасайди. Москва вақти билан соат 17:50 да ушбу нефть тури 43,17 доллардан сотилаётган эди.

3 декабрда ОПЕК аъзоларидан бири бўлган Эрон нефть қазиб олишни кунига 2 млн баррелга қисқартиришга чақирган эди. Эрон нефть вазирининг фикрича, бундай чора меъёридан ортиқ талабга эга бозорни мувозанатлашга ёрдам бериши керак.

13 ноябрда Россия Молия вазири Антон Силуанов давлат бюджети 2016 йилда нефть нархи пасайиши туфайли яна бир трлн рубль йўқотиши мумкинлиги айтганди. Бюджет кўрсаткичлари нефть нархи ўртача 50 долларни ташкил қилишидан келиб чиқиб қабул қилинган.

Сентябрда ОПЕКка аъзо давлатлар кунига 31,71 млн баррель қазиб олишган ва шу тариқа ўзларининг кунига 30 млн баррель нефть қазиб олиш бўйича квоталарини бузишган.