Санкт-Петербург шаҳрида номаълум шахслар томонидан полиция автомобили ўққа тутилди. Бу ҳақда "Фонтанка.ру" хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳужум натижасида 2 нафар полициячи (улардан бири подполковник) ҳалок бўлган ва бири жароҳатланган.

Ўққа тутилгач, ёниб кетган автомобил ОМОНга тегишли бўлган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, ўққа тутувчилар рақамсиз, тўқ қора рангдаги автомобилда ("Шевроле Ланос") воқеа жойидан жўнаб кетишган.

Ушбу воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида, Муринский кўчасида рўй берган. Гувоҳларнинг айтишича, аввалига ўқларнинг кучли овози эшитилган ва сўнг атроф тутун ичида қолган.