Россиянинг Саранск вилоятидаги ҳайвонот боғида туғилган пума болаларига 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати шарафига антиқа исмлар қўйишди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий портали welcome2018.com хабар берган.

Саранскдаги ҳайвонот боғида бирйўла учта пума боласи туғилди. Мушукчаларга “Барселона” футбол клуби футболчилари — Суарес, Неймар ва Мессининг исми қўйилди.
Ҳайвонот боғи директори Павел Кшняйкиннинг маълум қилишича, ёзги мавсумда ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар махсус жойдан Суаресни кўриш имконига эга бўладилар.

“2018 йилда биз ҳайвонот боғидаги бирорта жонзотни ўйин ҳисобларини айтишга ўргатмоқчимиз. Бу қийин бўлсада, аммо вақтимиз бор”, — деди Кшняйкин.