Таниқли архитектор ва рассом Рафаэль Хайрутдинов оламдан ўтди

Маданият 04 Декабрь 2015 2812

Ўзбекистонлик таниқли архитектор ва рассом Рафаэль Хайрутдинов Тошкентда 83 ёшида дунёдан кўз юмди. Бу ҳақда Kultura.uz манбасига асосланган ҳолда Ўзбекистон рассомлари академияси сайтида хабар берилган.

Рафаэль Хайрутдинов ўз ижодий фаолияти давомида 50дан ортиқ меъморлик лойиҳалари бўйича ишлаган, улардан 15таси Тошкент ва бошқа шаҳарларни безаб турибди.

Хусусан, унинг бевосита иштироки ва ҳаммуаллифлигида Бадиий академиянинг марказий кўргазмалар зали, Кино уйи, Беньков номли бадиий ўқув юрти бинолари каби йирик лойиҳалар амалга оширилган.

Шунингдек, унинг раҳбарлигида кўплаб меҳмонхона ва истироҳат боғлари, пойтахтдаги Қоратош мавзеси, Миробод бозори, Нукус кўчасидаги маиший хизмат уйи ва бошқа объектларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Хайрутдинов ўз меҳнат фаолиятини 1957 йилда "Узгоспроект"да бошлаган, 1964 йилда эса "Ташгипрогор" институтида Тошкент шаҳрининг янги марказини лойиҳалаштириш бўйича тузилган гуруҳга жалб этилганди.

Бадиий академия марказий кўргазмалар залида шахсий кўргазмаси очилишига атиги икки кун қолганди.

Бугун очилган кўргазмада унинг хотираси учун 1 дақиқалик сукут сақланган. Маросимда рассомлар Акмал Нур ва Владимир Чуб, Марказий кўргазмалар зали директори ўринбосари Людмила Кодзаева ҳамда архитектор Серго Сутягин нутқ сўзлашган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар