Туркия Сурия билан чегарасини ёпиб қўйишдан бош тортди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 7696

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлининг маълум қилишича, Туркия Сурия билан чегарасини ИШИД жангарилари фаол ҳудудларга яқин қисмларини ёпиб қўймайди. Бу ҳақда The Hurriyet Daily News хабар тарқатган.

Бош вазир буни Суриядан келадиган қочқинлар йўлини тўсиб қўймаслик билан изоҳлаган.

"Биз маънавий бурчимизни англаган ҳолда Суриядан қочқинларни қабул қилишда давом этишимиз керак. Ўз навбатида мамлакат чегаралари хавфсизлиги ва халқимиз тинчлиги ҳақида ҳам қайғуришимиз керак. Биз ИШИДнинг мавжудлигидан энг кўп зарар кўраётган давлатмиз", деган у.

Бундан ташқари, Довудўғли Туркия чегарани ёпиши учун 30 минг аскар жўнатиши ва чегара чизиғи бўйлаб ҳар 3 метрда кузатув миноралари ўрнатиши керак бўлади. Мамлакат бюджети эса бундай харажатларни кўзда тутмаган.

Бундан олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Туркия-Сурия чегарасидаги бензовозлар фотосуратларини эълон қилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар