Туркия ва Озарбайжон TANAP газ лойиҳасини жадаллаштиради

Жаҳон 04 Декабрь 2015 2191

Туркия ва Озарбайжон Трансанатолия газ қувури (TANAP) қурилишини 2018 йилгача битириш ҳақида келишувга эришишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғлининг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокаралари якунларига кўра берган матбуот анжуманидаги сўзларига таянган ҳолда маълумот бермоқда.
Илгари лойиҳа 2019 йил охиригача амалга оширилиши режалаштирилаётган эди.
TANAP Озарбайжон газини Туркия ва Европага етказиб беришни кўзлаб амалга оширилаётган лойиҳадир. Айниқса Анқара ва Москванинг муносабатлари ёмонлашганидан сўнг унга бўлган эҳтиёж ортди. Экспертларнинг фикрича, айнан шу сабабдан қурилиш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар