Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин Черногориянинг НАТО сафига Черногориянинг таклиф этилишини танқид қилиб чиқди. Бу ҳақда UPI агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Пекин альянс ва Болқон давлатлари ўртасидаги музокараларни диққат билан кузатиб бормоқда ҳамда расмий Пекин НАТОнинг бу борадаги ҳаракатларини маъқулламайди.

“Биз ҳисоблаймизки, НАТО “совуқ уруш”нинг ҳосиласидир. Хитой Шимолий альянснинг қўшимча давлатлар ҳисобига кенгайишига қарши.

Бугунги глобал дунёда давлатлар ўз хавфсизликларини ўзаро алоқалар орқали таъминлаши керак. Лекин ҳеч қайси давлат ёки ташкилот фақат ҳарбий кучга таянмаслиги керак”, - дейди Хуа Чуньин.

Хитойлик вазирнинг қайд этишича, халқаро ҳамжамият "совуқ уруш" даври қоидаларини инкор қилиши керак.

Бироз олдинроқ, Россия ҳам Черногориянинг НАТОга қабул қилинишига эътироз билдирганди ва зарур чоралар кўрилишини маълум қилганди.