Ҳарбий юк машиналари Москванинг Химки туманига, яъни узоқ масофаларга юк ташувчи ҳайдовчилар томонидан норозилик рамзи сифатида ёпиб қўйилган Москва кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) ҳудудига йўл олди, деб хабар бермоқда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда MR7.ru портали.

4 декабрда кундузи ҳайдовчилар КҲАЙни тўсиб қўйишгани сабабли 10 километрлик тирбандлик юзага келди. Порталнинг таъкидлашича, юк машиналари уч қатор бўлиб Ленинград шоссеси ҳудудида турибди.

Гувоҳларнинг айтишича, 10 та ҳарбий юк машинаси йўл полицияси ҳамроҳлигида Москва шимолидаги КҲАЙ ҳудудига йўл олган.

Юк машиналари ҳайдовчиларининг норозилик акцияси ҳукумат билан келишилмаган ҳолда ўтказилмоқда.