ZiyoNET 10 ёшга кирди

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 1685

2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-191- сонли Қарори асосида ZiyoNET тармоғи ресурс маркази ва унинг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларидаги бўлинмалари ташкил этилган эди.

Ўтган 10 йил ичида кўплаб лойиҳалар ишга туширилди, таълим соҳаси ва ёшларнинг кундалик ҳаётида информацион-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича янгиликлар жорий этилди. Жумладан, ZiyoNET порталининг биринчи талқини 2006 йилда ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларга тақдим этилган эди. Сўнгги йилларда ZiyoNET порталининг интерфейси бир неча маротаба ўзгарди, портал маълумотлар ва бўлимлар билан бойиди.

Ҳозирги вақтда ZiyoNET порталида кутубхона, аудиокитоблар, e-Darslik, абитуриент, савол-жавоблар, гуруҳлар, арбоблар, ўйинлар, хорижий тиллар ва бошқа бўлимлар мавжуд.

Бундан ташқари, тармоқ ресурси тизими Tanlov.uz, uTube.uz, Fikr.uz, www.uz, ID.uz, zn.uz каби лойиҳаларни ҳам ўз ичига олади. Мазкур рўйхат 2015 йилда жаҳон маданий меросининг Meros.uz, шарқ пазандалигига бағишланган chakchak.uz сайтлари ҳамда таълимий uRadio.uz он-лайн радиоси билан тўлдирилди.  

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56303 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5586 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113232 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11041 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21226 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 2705 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 703 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 753 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2435 Жамият
Кўпроқ янгиликлар