ZTE келажак авлод радиотармоқлари тадқиқотлари борасида катта ютуққа эришди

Технология 04 Декабрь 2015 1776

ZTE корпорацияси телекоммуникацион саноат, корхоналар ва истеъмолчилар учун мобил интернет соҳасида технологик ечимлар етказиб берувчи халқаро йирик компания ҳисобланади ва келажак авлод радиотармоқлари тадқиқотлари борасида катта ютуққа эришди.

Компания дунёдаги илк тижорат D-MIMO (distributed multiple input and multipleoutput) технологиясини муваффақиятли равишда синовдан ўтказганини маълум қилди.

ZTE компанияси ва унинг ҳамкорлари томонидан ўтказилган майдондаги синов ZTE радиотизими D-MIMO технологияси ёрдамида маълумотлар узатиш тезлигини тўққиз мартагача оширишини кўрсатди.

Очиқ ҳавода ўтказилган синовларда бир ва бир неча фойдаланувчилар билан ишлаш сценарийси ўрганилди, шунингдек, таянч станциялар таъсири ҳам ўрганилган. Синов тижорат жиҳатдан мавжуд бўлган қурилмалар ёрдамида ўтказилди.

ZTE компаниясининг янги D-MIMO тизими бошқа терминаллар билан шовқинни минималлаштириш, антенна узатиш таянч станциялари ўртасида тўлиқ ҳамоҳангликни таъминлашдан тортиб, фойдаланувчининг терминали антеннасигача етказувчи боғланган қўшма узатиш ( Coherent - Joint Transmission) технологиясидан фойдаланади.

Non-Coherent-JT technology биргаликда узатишнинг аввалги технологиялари билан таққосланилганда, биргаликда узатиш когерент технологияси фойдаланувчи терминали антеннасига киришда 3 dB қўшимча кучни таъминлайди. Бу эса ўз навбатида бошқа фойдаланувчи терминаллари антенналарида ноль бошқарувни ташкил этади, мазкур тизим кўп фойдаланувчили биргаликда узатишга (MU-JT) эришиб, сигналлар интереференциясини камайтиради.

Мобил алоқа тизими одатда кўплаб таянч станцияларга эга бўлади, тизим охиридаги сигналдаги камчиликлар фойдаланувчи амалиётига ҳам таъсир кўрсатади. D-MIMO технологияси таянч базалар ўртасидаги мувофиқлаштирилган узатиш воситасида тизимнинг бир четидаги маълумотлар тезлигини самарали равишда яхшилаши мумкин, бу эса операторларнинг асосий муаммоларидан бирини ҳал этади.

D-MIMO технологияси биноларда синовдан ўтказилганида тест натижалари шуни кўрсатдики, MU-JT технологияси ноль даражадаги бошқарувни ташкил этиб, ёпиқ жойда кўп миқдордаги фойдаланувчиларнинг биргаликда яхши узатилишини кафолатлайди.

Тест ўтказилаётган бир дона ҳужайрада идеал ҳолатда аралашмаслик тўрт маротаба юқори, синовдан ўтказилаётган бир неча ҳужайралар уларнинг алоқадаги камчиликларга бўлган чидамлилигини юз маротаба оширади.

D-MIMO технологияси муваффақияти келажак авлод радио имкониятлари технологиялари ишланмаларида ZTE нинг афзаллигини мустаҳкамлайди. 2012 йилда ZTE маълумотларни узатиш тармоғини мувофиқлаштириш учун ишлаб чиқаришни оптималлаштириш мақсадида “Cloud Radio” ечимини тақдим этди.

ZTE корпорацияси Massive MIMO технологияси ривожида глобал даражадаги етакчи саналади, ушбу технология маълумотлар узатиш тезлигини марказда ва тармоқ четидаги юқори спектр самарадорлиги эвазига оширади. Massive MIMO ZTE Pre5G компаниясининг ечими бўлиб, “Cloud Radio” ечими билан биргаликда осонликча қўлланиши мумкин. У 4G LTE мавжуд тармоқ инфратузилмасида 5G келажак тармоқлари кўринишига тақлид қилади.

Ноябрь ойида ZTE компанияси Токиода янги илмий-тадқиқот маркази (R&D-марказ) очилиши ҳақида эълон қилди, бундан кўзланган мақсад 5G ва бошқа янги авлод технологиялари борасидаги тадқиқотларни кучайтиришдан иборат.

ZTE — телекоммуникацион ускуна ва мобил телефонларни етказиб берувчи жаҳондаги етук компания ҳисобланади. ZTE маҳсулотлари ассортименти симли ва симсиз алоқа, мобил ва ўрнатилган терминаллар бозорининг деярли ҳар бир секторини эгаллаган.

Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида ZTEнинг кўплаб ваколатхона ва тадқиқот марказлари бор, унда ўн минглаб киши меҳнат қиляпти. Компания 140та мамлакат ва минтақаларга ускуна ва хизматларни етказиб бермоқда, Осиё-Тинч океани минтақаси, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатиб келяпти.

Ҳозирда ZTE компанияси иқтисодиётнинг турли соҳаларида 50дан ортиқ ечимларни таклиф этяпти. Хитой компанияси истеъмолчилар учун ҳам маҳсулотлар – телефонлардан тортиб, смартфон ва планшетларгача таклиф этяпти. Қайд этиш лозимки, мазкур маҳсулотни бизнинг бозорда ҳам харид қилиш имкони бор. ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси ОС Android ҳисобланади.

ZTE нинг шўъба корхонаси 10 йилдан ошдики, Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Ушбу давр мобайнида компания илғор телекоммуникацион технологиялардан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда, маҳаллий аҳоли учун иш ўринларини яратиб, аҳолининг коммуникацион технологиялар соҳасидаги билимларини ошириб, Ўзбекистондаги мазкур соҳа ривожига улкан ҳисса қўшди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар