Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШ миссияси билан ҳамкорликда мамлакатнинг Гильменд вилоятида жойлашган “Толибон”ларнинг қамоқхонасидан 60 нафар асирни қутқаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Операция 3 декабрь тунда ўтказилган. Навзад туманида жойлашган ва экстремистлар томонидан қўриқланиб келинаётган қамоқхонага вертолётда келган махсус қўшин ҳужум қилган. Улар полиция ходимлари, ҳарбийлар ва чегарачилардан иборат асирларни озод этишди.

Афғонистон ҳарбийлари Лашкар-Гоҳ вилояти пойтахтига хавф солаётган толиблар билан Гильмандда борган жангда иштирок этган.