АПЛ, 15-тур: "Лестер" янги пешқадам, "Арсенал" иккинчи, "МЮ" тўртинчида

Спорт 05 Декабрь 2015 4270

Бугун Англия яшил майдонларида АПЛнинг 15 тур учрашувлари бошланди. Дастлаб "Манчестер Сити" сафарда "Сток Сити"дан енгилган ва биринчи ўринни йўқотиш хавфи остида қолганди.

Бу ўйиндан кейин бўлиб ўтган учрашувлар натижасида турнир жадвалининг юқори қисмида жиддий ўзгаришлар юз берди.

Жорий мавсумда қувноқ ўйинлари билан ўз мухлисларини топган "Лестер" жамоаси бу турда "Суонси" майдонига сафар қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қайд этиб, ўзининг ниятлари жиддийлигини кўрсатиб қўйди. "Суонси"га қарши ўйин оқшомида қаҳрамонлик ролини Риёд Маҳрез бажарди ва 3та гол урди. Айни дамда бу жамоа 32 очко билан турнир жадвалининг энг юқорисига жойлашди.

"Арсенал” ўз майдонида “Сандерленд“га қарши майдонга тушди ва бир қатор асосий етакчилари иштирок эта олмаган бу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисобни мезбонларнинг ёш ҳужумчиси Жоэл Кемпбелл очди. Биринчи тайм охирида Оливье Жиру ўз даврозасига гол уриб қўйди, лекин у иккинчи таймда хатосини тўғрилади ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Якуний ҳисоб эса Аарон Ремзи томонидан ўрнатилди - 3:1. Эндиликда Арсен Венгер шогирдлари 30 очко билан иккинчи ўринга жойлашишган.

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида ”Вест Ҳэм” билан нурсиз дуранг қайд этди. Ван Гаал шогирдари охирги 6та ўйинда 0:0 ҳисобини қайд этишган. Айни дамда жамоа 29 очко билан тўртинчи ўринда қолмоқда.

Шунингдек, бугун "Тоттенҳэм" сафарда "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнади, "Саутгемптон" "Астон Вилла"ни енга олмади, "Уотфорд" "Норвич" баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қилишди.

Англия чемпионати, 15-тур
Суонси – Лестер 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Марез, 0:2 – 22 Марез, 0:3 – 67 Марез.
Суонси – Фабианьски, Бартли, Тэйлор, Нотон, Уильямс, Бриттон (Барроу, 63), Ки Сон Ен (Корк, 78), Сигурдссон, Раутледж (Монтеро, 46), Айю, Гомис.
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон, Марез (Шлупп, 90), Ульоа (Кинг, 87), Варди.
Огоҳлантиришлар: Канте (23), Бриттон (47), Симпсон (70), Ки Сон Ен (74), Олбрайтон (90).

Арсенал – Сандерленд 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 1:0 – 33 Кэмпбелл, 1:1 – 45, автогол Жиру, 2:1 – 63 Жиру, 3:1 – 90 Рэмзи.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Озил, Фламини, Окслейд-Чемберлен (Уолкотт, 64), Рэмзи, Кэмпбелл (Гиббс, 76), Жиру (Чемберс, 80).
Сандерленд – Пантилимон, О′Ши, Кабуль, ван Анхолт, Коатес, Уотмор, Мвила, Йедлин, Борини (Джонсон, 67), Флетчер (Ленс, 73), Тойвонен (Родуэлл, 62).
Огоҳлантиришлар: Косьельни (44), Йедлин (80).


Манчестер Юнайтед – Вест Хэм 0:0 (0:0, 0:0)
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнейр (Варела, 46), Смоллинг, Дармиан, Блинд, Шнайдерлин (Кэррик, 44), Швайнштайгер (Депай, 73), Феллайни, Мата, Лингард, Марсьяль.
Вест Хэм – Адриан, Рид, Крессуэлл, Томкинс, Огбонна, Нобл, Сонг (Обианг, 78), Куяте, Мозес (Антонио, 37), Кэрролл, Сарате (Женкинсон, 88).
Огоҳлантириш: Кэррик (85).


Вест Бромвич – Тоттенҳэм 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Алли, 1:1 – 39 Макклейн.
Вест Бромвич – Майхилл, Эванс, Маколи, Доусон, Ольссон, Моррисон, Брант, Флетчер, Сессеньон (Гарднер, 44), Макклейн, Рондон.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Роуз, Дайер, Алли (Н`Жи, 80), Дембеле, Эриксен, Ламела (Сон Хын Мин, 65), Уокер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Моррисон (57), Гарднер (73), Кейн (75), Дембеле (81), Макклейн (83).

Саутгемптон – Астон Вилла 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 44 Лескотт, 1:1 – 73 Ромеу.
Саутгемптон – Стекеленбург, Фонте, Бертран, Соареш, ван Дейк, Дэвис, Уорд-Проуз, Тадич (Хуанми, 63), Ваньяма (Ромеу, 63), Мане (Лонг, 83), Пелле.
Астон Вилла – Гьюзан, Лескотт, Окоре, Хаттон, Бакуна (Ричардсон, 78), Верету, Санчес (Агбонлахор, 90), Гуйе, Синклэйр, Айю, Жестед (Вествуд, 75).
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (30), Хаттон (89), Гьюзан (90).


Уотфорд – Норвич 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 30, пенальти Дини, 2:0 – 90 Игало.
Уотфорд – Гомес, Бритос, Кэткарт, Ньом, Хурадо (Абди, 77), Аке, Капу, Уотсон, Анья (Паредес, 74), Игало (Гедиура, 90), Дини.
Норвич – Радд, Беннетт, Ольссон, Уиздом, Бассонг, Хаусон (Оджиджа-Офоэ, 78), Дорранс, Тетти, Редмонд (Мбокани, 46), Брэйди, Грэббен (Джером, 67).
Огоҳлантиришлар: Тетти (29), Дини (56), Уотсон (60), Беннетт (76), Брэйди (87), Игало (90).

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7778 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 40311 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 64169 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 40060 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 143559 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39553 Lifestyle
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 389 Жаҳон
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Кўпроқ янгиликлар