АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Элизабет Трюдо АҚШнинг Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ёндашуви ўзгармагани ва аввалгидек Сурия президенти Башар Асаднинг истеъфога кетишини талаб қилмоқда, деб айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Асадга Суриянинг келажагида ўрин йўқ деб ҳисоблаймиз, бу борада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бизнинг давлат котибимиз аввал гапирганида биз ўтиш жараёни қандай ривожланиши ва Асаднинг президент бўлишини яқин муддатдаги истиқболда унинг ҳокимият тепасида қолиши мумкинмаслиги ҳақидаги мухолифат ва бизнинг фикримиз билан қай даражада муросага келтириш мумкинлигини билмаслигимизни назарда тутган”, деб айтди Трюдо.

Трюдо агар мухолифат Асаднинг кетишига ишончи комил бўлмаса, унда АҚШ мухолифатдан сиёсий жараён ва ИШИДга қарши курашга содиқлигини кута олмаслигини қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ АҚШнинг Суриядаги собиқ элчиси Роберт Форд Асаднинг кетиши мухолифатга таъсир қилмаслигини айтган эди.