Бош прокурор: ҳисобот даврида 87 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 3129

2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Ялпи мажлиснинг иккинчи кунида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар.

Сенат Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳисобот даврида қонунлар ижроси бўйича ўтказилган 17 мингдан ортиқ текширув якунларига кўра прокуратура органлари томонидан 115228 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди, 87094 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Давлат органларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган 19578 та ҳужжати устидан арз қилинди. Натижада кейинчалик ушбу ҳужжатлар бекор қилинди ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда қабул қилинган фармонини ижро этиш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида фуқароларнинг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қиладиган электрон тизим яратилди ва самарали фаолият кўрсатмоқда. Мурожаатларни кўриб чиқиш тезлигини таъминлаш мақсадида ушбу тизимга 34 та идора, прокуратура органларининг вилоят ва туман бўлинмалари уланди. Ҳар бир мурожаатнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши он-лайн режимда назорат қилинмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар