Халқаро ҳамжамият ИШИД қиёфасидаги “янги турдаги душман”га йўлиқди ва шунинг учун Буюк Британия Қироллик ҳарбий-ҳаво кучларининг Суриядаги операцияси “тез ва осон бўлмайди”. Бу ҳақда 5 декабрда Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон Британия ҳарбий авиацияси террорчиларнинг позицияларига зарба бериш учун ҳавога кўтарилаётган Кипрдаги “Акротири” ҳарбий базасига ташрифи пайтида айтиб ўтди.

“Биз талаб қўймайдиган, асирлар олмайдиган ва музокараларга интилмайдиган янги турдаги душманга йўлиқдик. Бу душман Бирлашган Қиролликка бевосита хавф солади ва унинг илдизи Сурияда”, деб айтди Фэллон.

2 декабрда Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат парламенти томонидан Сурияда ҳарбий операция ўтказишга рухсат берилгандан кейин Кипрдаги ҳарбий базадан ҳавога кўтарилиб, Сурия шарқидаги ал-Умар нефть конидаги ИШИДнинг 6 та позициясига зарба берган.