Chevrolet Cobalt`нинг янги кўриниши расман намойиш этилди

Технология 05 Декабрь 2015 22503

Бразилияда рестайлинг қилинган Chevrolet Cobalt намойиш қилинди. Седан дизайни марканинг янги корпоратив стилида ишланган.

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган тақдимот маросимида маълум қилинишича, машина дизайни анча ўзгарган, моделнинг олд қисми Chevrolet`нинг фирма дизайнига мувофиқ равишда қайта ишланган: автомобилнинг чироқлари торроқ кўринишга келтирилган, радиатор панжараси ва туманга қарши чироқлар шакли ўзгартирилган.

Интерьерга эса деярли тегилмаган, фақат салон қулайликларига сенсорли дисплей ҳамда орқа кўриниш камераларига эга, iOS ва Android’даги смартфонлар билан ишлай оладиган MyLink II мультимедия тизими пайдо бўлган. Янгиланган Chevrolet Cobalt`нинг энг яхши комплектациясига ёруғлик датчиклари, орқани кўриш камералари ва чарм салон киради.

Бразилия бозоридаги Cobalt седанлари мижозларга 1.8 литрли 4 цилиндрли 110 от кучига эга атмосферали двигател билан таклиф этилади.

Янгиланган Chevrolet Cobalt автомобилининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар