Давлат органларига тадбиркор ваколатига тааллуқли масалалар бўйича уларга кўрсатмалар бериш тақиқланди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 3832

2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Ялпи мажлиснинг иккинчи кунида корпоратив бошқарув соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кўриб чиқилди.

Сенат Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2015 йил 24 апрель куни “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинганлиги муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан давлат органларига, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, уларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича уларга кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш тақиқланади, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Шунингдек, киритилган ўзгартишларга мувофиқ акциядорлик жамиятлари ишларини бошқаришда иштирок этаётган чет эллик менежерларнинг ваколатлари кенгайтирилди, акциядорлик жамиятларидаги чет эллик ходимларнинг бошқарув ходими сифатида олган даромадларини солиқдан озод этиш назарда тутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар