Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган Golden Spin of Zagreb мусобақасида совриндор бўлган қозоғистонлик спортчи тақдирланаётганда Қозоғистоннинг эски мадҳияси янгради.

Қозоғистонлик спортчи ташкилотчиларнинг хатосини дарҳол англаб етди ва кафтини юраги устидан туширди.

Денис Тен мусобақанинг қисқа ва узоқ дастури бўйича ғолибликни қўлга киритди. У, шунингдек, Golden Spin of Zagreb турнирининг 2014 йилги ғолиби ҳам ҳисобланади.