Ҳукуматнинг мустақиллигини ва айни пайтда жавобгарлигини янада оширишга қаратилган, Конституцияга киритилган тузатишларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунда унинг ваколатлари аниқроқ белгилаб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Парламентида “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилинди.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу ислоҳотлар ижро этувчи ҳокимият тизимини, давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада демократлаштиришга, уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади.