"Зенит" жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба ЕЧЛ доирасида Бельгиянинг "Гент" жамоасига қарши кечадиган ўйин арафасида журналистлар билан гаплашди.

"Бельгияга "Гент"га қарши ўйнаш учун бориш қўрқинчли эмасми, дейсизми? Ахир биз руслармиз ва биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Аксинча, бутун дунё ва Европадагилар биздан қўрқсин", деган у саволлардан бирига жавоб бера туриб.

"Биламан, мухлисларимизга "Гент"га қарши ўйинда стадионга киришга рухсат берилди. Биз улар учун олтинчи ғалабани тақдим қиламиз ва "Спартак"нинг рекордини янгилаймиз", дейди у "Советский спорт в Санкт-Петербург" нашрига берган интервьюсида.