Эрон разведкаси ИШИД жангариларининг Туркия ҳудудига нефть ташийдиган барча имкони бор йўналишларининг суратини олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Бу исботлар журналистларга тақдим қилиниши ва телевидение орқали улардан фойдаланиш мумкин. Яқин орада бу муҳим материаллар жамоатчилик ихтиёрига ҳавола этилади”, деб айтди Эрон махсус хизматлари вакили Муҳсин Ризоий.

Ризоийнинг айтишича, Теҳрон бу маълумотларни турк ҳукуматига тақдим қилиши мумкин.

“Агар Туркия ҳукумати мамлакатда ИШИД нефти сотилаётгани ҳақидаги ахборотга эга бўлмаса, унда биз унинг ихтиёрига шундай маълумотни беришга тайёрмиз”, деб айтди Ризоий.