Белград шаҳрида (Сербия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси иштирокчилари терроризмга қарши курашга оид бир қатор ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда ЕХҲТ раиси, Сербия Ташқи ишлар вазири Ивиц Дачич ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

“57 аъзоси бўлган ЕХҲТ сингари ташкилотлар учун гоҳида бир тўхтамга келиш қийин кечади, – деди у. – Бироқ биз бўлинишлар ва қутбланишларга қарамасдан биз бир қатор муҳим қарорлар, жумладан, терроризм, наркотрафик, терроризмга элтадиган зўравонлик экстремизмига қарши кураш, ёшлар ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, "5+2" форматидаги Днестр музокаралари бўйича ҳамкорликдаги баёнотни қабул қилишга эришдик”.

Якуний ҳужжатлар бўйича овоз бериш ёпиқ тартибда ўтказилди. ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида муҳокама учун жами бўлиб ўндан зиёд ҳужжат лойиҳаси тақдим этилди.