АҚШ томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида шундай хулосага келиндики, кам таъминланган оилада яшаётган бола ва ўсмирлар миясининг айрим қисмлари яхши ривожланмас экан.

АҚШнинг тўққиз университети олимлари бола миясининг ривожланишида ижтимоий-иқтисодий омилларнинг ўрни беқиёс эканлигини маълум қилишди. Олиб борилган тадқиқотда 1100 нафар 3 ёшдан 20 ёшгача бўлган соғлом бола ва ўспирип иштирок этди. Улар оиласининг моддий таъминоти ўрганилди ва улардан билим тестлари олинди.

Маълум бўлишича, моддий таъминоти яхшиланган оилалардаги болаларнинг ўқиш ва гапиришда ас қотадиган мия пўстлоғи қисми яхши ривожланади. Мисол учун йилиги 150 000 доллар топадиган оилада ўсаётган боланинг мияси йилига 25 000 доллар топадиган оилада ўсаётган боланинг миясига қараганда 6 фоизга яхши ишлар экан. Нейробиологлар назарида бу ўта жиддий сабаб. Бундан ташқари, камбағал оилада ўсаётан болалар билим тестларини ечишга анча қийналишган.

Тадқиқотчилар, шунингдек, мия ривожланиши ва ота-онанинг зиёли бўлишликлари ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқлашди. Зиёли хонадонда ўсаётган бола миясининг гиппокамп қисмида ривожланишлар кузатилган. Гиппокамп — миянинг хотир ва диққатни жамлашга ёрдам берувчи қисми ҳисобланади. Тадқиқотчилар давлат амалдорлари кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришлари, бу эса болалар мияси ривожланишида катта роль ўйнаши ҳақида таъкидлаб ўтишди.