4 декабрь куни ФИФА Ижроия қўмитаси йиғилишида Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи кўриб чиқилди. Аксарият делегатлар иштирокчилар сони оширилишига қарши чиқишган. Якуний қарор қўшимча йиғилиш ўтказилгач, қабул қилиниши айтилган.

Кутилганидек, йиғилишда жаҳон чемпионати финал босқичидаги иштирокчилар сонининг ошишига Осиё ва Африка давлатлари хайрихоҳлик қилишган. Шунингдек, ФИФА президентлиги учун номзод, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Бундан олдинроқ, ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб иштирокчи давлатлар сонини 32тадан 40тагача ошириш лойиҳасини кўриб чиқиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, 1998 йилги жаҳон чемпионатидан буён мундиалнинг финал босқичида 32та терма жамоа иштирок этиб келмоқда.