ФҚБ Калифорниядаги отишмани теракт сифатида баҳолади

Жаҳон 05 Декабрь 2015 1433

АҚШ Федерал қидирув бюроси 4 декабрга ўтар кечаси Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳарчасида амалга оширилган отишма теракт эканини тан олди. Бу ҳақда маҳаллий телеканал эфирида бюро вакилларидан бири маълум қилган.

ФҚБнинг аниқлик киритишича, бу борада аниқ далиллар қўлда эмас, лекин тез орада шундай бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.

Бундан олдинроқ, ИШИД Калифорниядаги отишмага билвосита алоқаси борлигини тан олганди.

Лекин, Калифорнияда отишма уюштирилганларнинг уйи тинтув қилинганда уларнинг ИШИД билан алоқадорлиги исботи топилмади.

Кўпроқ янгиликлар