Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиуснинг маълум қилишича, французлар Башар Асадни Сурияда янги муваққат ҳукумат тайинлангунига қадар бу мамлакат раҳбари сифатида тан олади. Бу ҳақда La Informacion хабар қилган.

"Суриянинг бирлашуви ўтиш даври ҳукуматини назарда тутади. Бу Асад ўтиш даври ҳукуматигача кетиши керак, дегани эмас", деган у.

Бундан аввалроқ, Лоран Фабиус ИШИДга қарши курашда Сурия армияси билан ҳамкорлик ҳукумат қонуний равишда сиёсий ўзгаришга учраган тақдирдагина мумкинлигини айтиб ўтганди.