Сиз бошқа давлатга кўчиб ўтиб, ёшлигингизда гапирган тилни умуман унутиб қўйганингиздек туюлиши мумкин. Бироқ сизнинг миянгиз уни унутмайди. Бундан ташқари, “унутилган” тил сизнинг янги тилнинг ўрганишингизга таъсир қилади.

Инсон томонидан ўзлаштирилган биринчи тил (агар у бу тилда узоқ вақт гаплашмаган бўлса ҳам) мия томонидан товушларнинг қайта ишланиши жараёнига таъсир қилади. Буни Монреаль неврологик институти ва Макгилл университети олимлари аниқлашди ва изоҳлаб беришди. Ушбу ихтиро нейропсихолог ва неврологларга жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки у миянинг тилни ўзлаштиришини кўрсатади ҳамда инсоннинг янги тил муҳитига мослашишига кўмак беради.

Тадқиқотда 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар иштирок этишди, улар уч гуруҳга бўлиндилар. 1-гуруҳга Францияда француз тилида гаплашувчи оилаларда туғилиб, вояга етган болалар киритилди. 2-гуруҳга Хитойда туғилиб, бироқ ота-онаси билан Францияга 3 ёшлигигача кўчиб ўтган ва тадқиқотда иштирок этиш пайтида фақатгина француз тилида гаплашадиган болалар киритилди. 3-гуруҳга француз ва хитой тилидан фойдаланиладиган оилаларда вояга етган ва бунинг эвазига икки тилни ҳам ўзлаштириб олган болалар киритилди.

Тадқиқот давомида барча болаларга тақдим қилинаётган сўзлар орасида сохта француз сўзларни ажратиш таклиф қилинди. Синалувчилар миясининг реакцияси МРТ орқали кузатилди. Фақатгина француз тилида гаплашувчи болаларда сўзларга жавоб беришда миянинг маълум қисмлари фаоллашган. Қолган икки гуруҳдаги болаларнинг миялари бир хил ишлаган, яъни 1-гуруҳдаги болалардаги каби мия қисмлари ва қўшимча яна бошқа мия қисмлари фаоллашган. Яъни расман хитой тилини унутган болаларнинг реакцияси унда яхши гаплаша олган болаларники каби бўлган.

Шу тариқа олимлар она тилиси ташкил топган товушлар ҳақидаги маълумотларни фаол йиғувчи ва уни ўрганувчи болаларнинг мияси она тилини сақлайди ва ҳаттоки ундан фойдаланмаса ҳам уни кейинги ҳаёти давомида ўчирмайди, деган хулосага келишди.

Олимлар шундай тажрибаларни бошқа тилларда сўзлашувчи болаларда ҳам ўтказишмоқчи.