ОАВларнинг ОПЕК нефть қазиб олиш квотасини кунига 31,5 млн баррелгача оширгани ҳақидаги хабари ёлғон, деб айтди матбуот-анжуманида Ироқ нефть вазири Одил Абдул Маҳдий. Унинг айтишича, ОПЕК квоталарни аниқ бўлмаган даражада сақлаб қолди, у тахминан кунига 30-31 млн баррелни ташкил қилади.

“Биз аниқ рақамни айта олмаймиз. Лекин шу билан бирга ОПЕК квотанинг юқори чегараси аниқланмагани ҳақидаги биргаликдаги қарорга келди. Бу чегара тахминан кунига 30-31 млн баррелни ташкил қилишини айтиш мумкин”, деб айтди Абдул Маҳдий.

Маҳдий ОПЕК квота бўйича қарорни картелга кирмайдиган нефть қазиб олувчи давлатлар муносабати сабабли қабул қилмаганини таъкидлаб ўтди.

“Нима учун бундай қарор қабул қилдик? Россияликлар, америкаликлар, африкаликлар, хитойлар, ҳиндлар нефть қазиб оладилар, бироқ ОПЕКга кирмайдилар. Фақатгина биз қазиб олиш ҳажмини туширишимиз керак бўлиб қолмоқда”, деб айтди Маҳдий.