АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳридаги отишма ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдорлари томонидан уюштирилган, деб хабар бермоқда террорчиларга рўйхуш берувчи Aamaq ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Шу билан бирга террорчилар ўзларини ҳужумнинг бевосита ташкилотчилари қаторига қўшишмаяпти.

Аввалроқ Сан-Бернардинодаги отишмада иштирок этган аёл ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Боғдодийга вафодорликка қасамёд қилгани маълум бўлганди. 

АҚШнинг Сан-Бернардино шаҳрида 2 декабрда имконият чекланган одамларга мўлжалланган марказ ҳудудида отишма содир этилди. Полиция маълумотларига кўра, босқинчиликда икки нафар киши – Ризуан Фарук ва Ташфен Малик иштирок этган. Улар ҳарбий тактика қўллаган ва узоқ давом этиши мумкин бўлган босқинчиликка тайёр бўлган. Расмий маълумотларга кўра, отишма оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.