Жиззахда йилига 2,5 млн жуфт пайпоқ маҳсулотлари тайёрлайдиган янги корхона ишга туширилди

Ўзбекистон 05 Декабрь 2015 2828

2015 йилнинг 5 декабрь куни Жиззах шаҳрида пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “JIZZAX GRAND TEXTILE” МЧЖ корхонасининг очилиши маросими бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги арафасида Жиззах шаҳрида ишга туширилган янги саноат корхонасининг очилиш маросимига вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тўпландилар.

Йиллик қуввати 2,5 млн жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга “ЖИЗЗАХ ГРАНД ТЕКСТИЛ” МЧЖни ишга тушириш учун корхона раҳбарияти 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги ўз маблағи ва “Асакабанк” томонидан ажратилган 868 550 АҚШ доллари миқдоридаги кредитдан фойдаланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2013 йилда Жиззах вилоятига ташрифи чоғида барча соҳалар қатори енгил саноатни ривожлантириш, ўзимизда етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашни ташкил этишнинг мустаҳкам асослари борлиги юзасидан қимматли маслаҳатларини берган эди. Ушбу тавсиялар асосида Жиззах вилояти саноат салоҳиятини ошириш бўйича 2013 – 2016 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ишлаб чиқилди.

Унга кўра 2016 йилга қадар умумий қиймати 1,4 триллион сўмлик 802 та, шу жумладан, енгил саноат соҳасида қиймати 503 млрд сўмлик 231 та лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари белгиланган. Бугунги кунгача мазкур Дастур доирасида қиймати 515 млрд. сўмлик 444 та лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларнинг 107 таси енгил саноат корхоналаридир.

- Шу маънода, 60 нафар янги иш ўрнига эга бўлган, бир йилда 2,5 миллион жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу саноат корхонаси ҳудудларда аҳолини, хусусан коллеж битирувчиларини доимий иш билан таъминлашга қаратилган тадбирларимизнинг самараси сифатида эътирофга сазовордир, деди корхонанинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Тўраева. Мазкур корхонанинг ўзида бугунги кунда ишга жойлашганларнинг қарийб ярми касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшлардан иборатдир.

Энг муҳими, лойиҳа қиймати 1 млн 268 минг 550 АҚШ доллари бўлган мазкур корхонанинг Хитой каби етакчи мамлакатда ишлаб чиқарилган 102 та замонавий ускуна билан таъминланганлиги келажакда мазкур корхона маҳсулотларининг нафақат ички истеъмол учун, балки экспорт қилиш имкониятларини ҳам мустаҳкамлашда муҳим омил бўлади.

Шу куни рамзий боғич қирқилгач меҳмонлар корхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар