Ким Чен Иннинг ҳаётига суиқасд тайёрлангани маълум бўлди

Жаҳон 05 Декабрь 2015 11173

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни янги аэропортга ташрифи чоғида портлатиб юбормоқчи бўлишгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Ёш доҳийнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани тўғрисида маълумот аниқлангач, унинг ташрифлари бекор қилинган.

Сегодня.ua хабарида ёзилишича, унинг янги қурилган Вонсан аэропортига ташрифи чоғида суиқасд уюштирмоқчи бўлишган. Соқчилар бинодан портловчи қурилмаларни топган ва сафар бекор қилинган.

Октябрь ойи бошидан бери Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигига атаб қурилган янги объектларни шахсан кўздан кечиришга киришганди. Вонсан шаҳридаги янги Кальма аэропортига ҳам сафар уюштирилиши режалаштирилган, бироқ текширув чоғида аэропорт томидан ҳар бири 200 граммлик 100 га яқин динамит шашкаси топилган.

Айни вақтда бу ҳодиса бўйича текширув ишлари олиб борилиши давом этмоқда, аэропорт эса тайёр бўлганига қарамасдан ишга туширилмасдан ётибди.

Қайд этилишича, Вонсандаги бу аэропорт ҳарбий мақсадларда фойдаланган. Унда хориждан рейсларни қабул қилиш имкониятини яратиш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилган. Ким Чен Иннинг ташаббуси билан амалга оширилган бу ишдан мақсад КХДРнинг хорижлик сайёҳлар учун очиқлигини намойиш этиш ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар