2015 йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кувайтнинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Кувайт муносабатларининг асосий йўналишлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги бўлажак раислигининг амалий жиҳатлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.