LG ва Caravan дастурхонга таклиф этади

Технология 05 Декабрь 2015 4716

“Бир куни бизникида меҳмон бўлган хитойлик аёлдан бир қизиқ мактуб олдим. У Пекинда ўзининг шахсий ресторанини очгани ва менюга ўзбек таомларини киритишни режалаштираётганлигини баён этган эди. Миллий таомларимизни тайёрлаш бўйича бир ҳафталик маҳорат дарсларини ўтиб беришни сўраганди. Мактубга кунлик махсус дастур илова қилинган бўлиб, ҳар бир кун муайян таомга бағишланади: палов, чучвара, дўлма, кабоб ва ҳ.к”. Аёл ташриф буюрган кун олдиндан келишиб олганимиздек палов тайёрлашни бошладик. Жараён ва якуний натижа унга шу қадар завқ бағишладики, қолган олти кун учун у махсус оператор ва қўшимча таржимонни таклиф этди. Ҳар бир детални максимал даражада ёзиб олишни истарди. Меҳмон кетадиган кун мазкур таомлар рафиқам томонидан тайёрланганини айтганимда у дастлаб ишонмади. У шу кунгача профессионал ошпаз таклиф этилганлигига ишончи комил эди. Орадан бироз вақт ўтди. Мен ундан қуйидаги мазмундаги навбатдаги мактубни олдим: “Ўзбек таомлари мўъжизакор. Ташриф буюрувчилар сони бир неча маротабага ортди. Бу бир мўъжиза!” – дея ёдга олган эди Тошкентдаги меҳмонларни кутиб олувчи марказлар раҳбарларидан бири.

Тан олинг, исталган вақтда, исталган жойда ўзбек миллий таомларининг бетакрор таъмидан баҳраманд бўлиш имкониятининг мавжудлиги - улкан бахт. Шундай эмасми? У ҳолда LG Electronics компанияси ва Caravan Group ресторанлар тармоғи томонидан ўтказилаётган “Ўзбек таомларини яхши кўраман” ижодий танловида иштирок этишга шошилинг. 4 декабрдан 17 декабрга қадар сиз нафақақат ўзбек миллий таомларининг бетакрор таъмидан баҳраманд бўлиш, балки иштаҳани очадиган энг зўр суратлар учун қимматбаҳо совғалар ютиб олишингиз мумкин.

Танлов шартлари оддий:

  • - ўзбек ошхонасига мансуб таомни суратга олинг,
  • - уни Facebook ёки Instagram’даги шахсий саҳифангизга жойлаштиринг,
  • - суратга « @LGUzbekistan Ўзбек таомларини яхши кўраман» деган ном беринг,
  • - ва #LGG4Uz #LGКараван хэштегларини қўйинг.

Сиз ўнта номинациядан биттаси ва бир нечтасида ғолибга айланишингиз мумкин: Асосий ютуқ «Liker» (“лайкларнинг” энг кўп миқдори), “Егулик билан олинган энг ижодий сурат”, “Паловнинг энг яхши сурати”, “Ўзбек ошхонаси ишқибозлари”, “Энг яхши сураткаш”, “Таом билан олинган энг яхши селфи”, “Ширинликхўр”, “Таомларни энг яхши безатувчи”, “Ўзбек ошхонасининг энг яхши дастурхони” ва «The best Share» (энг кўп миқдорда қайта чоп этилган) номинациясига берилади. Суратлар мобил камера ва фотоаппарат ёрдамида суратга олиниши мумкин.

Танловга оид батафсил маълумотлар LG Uzbekistan’нинг Facebook’даги расмий саҳифасида: https://www.facebook.com/LGUzbekistan

Танловнинг асосий соврини – LG компаниясининг энг яхши инновацион смартфонларидан бири - G4 Mini. Ушбу универсал ва барча илғор функционал билан жиҳозланган мазкур қурилма аъло даражадаги совғага айланади. 8 Мпли асосий камера ва 5 Мпли олд камера, лазерли автофокус, ISO созлагичи ва фақатгина профессионал ва ярим профессионал фотоаппаратлардагина мавжуд бўлган тезлик, рангли спектр датчиги ва экраннинг исталган қисмига битта босиш ёки қўлнинг ҳаракати функцияси – буларнинг бари фотоҳордиғингизни ҳақиқий роҳатга айлантиради.

Барчангизга ёқимли иштаҳа, чиройли суратлар ва хушхабарли ғолиблик тилаймиз!

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар