Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида жойлашган имконияти чекланган одамлар учун мўлжалланган марказ ҳудудида отишма уюштирган жиноятчиларнинг уйи тинтув қилинганда уларнинг ИШИДга алоқадорлиги бўйича ҳеч қандай исбот топилмади, деб хабар бермоқда АҚШ ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.    

Таъкидланишича, отишма содир этганлардан бири Ташфин Малик Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот муассасалари рўйхатида турмаган.

Сан-Бернардинода отишма содир этишга сабаблардан бири ислом ҳақидаги танбеҳ бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, Малик ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Боғдодийга вафодорликка қасамёд қилгани маълум қилинганди.

Аввалроқ ИШИД Калифорниядаги отишмага билвосита алоқаси борлигини тан олгани маълум бўлганди.