Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Сток Сити" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашувда 2:0 ҳисобидаги мезбонларнинг ғалабаси қайд этилди.

Майдон эгаларининг австриялик ҳужумчиси Арнаутович учрашувда дублни расмийлаштирди.

Бу ғалаба "Сток"ка 22 очко билан турнир жадвалининг тўққизинчи ўрнига кўтарилиш имконини берди.

"Манчестер Сити" эса айни вақтда 29 очко билан биринчи ўринда қолаётган бўлсада, турнинг бошқа ўйинлари натижаларига кўра бу ўрнини йўқотиши мумкин.

"Шаҳарликлар"ни таъқиб қилаётган "Лестер", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоаларида бу турдан кейин юқорига кўтарилиш имконияти мавжуд.

Сток Сити – Манчестер Сити 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 7 Арнаутович, 2:0 – 15 Арнаутович.
Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Кэмерон, Питерс, Волльшайд, Шакири (ван Гинкел, 77), Уэлан, Арнаутович, Афеллай (Уолтерс, 85), Джонсон, Кркич (Хоселу, 72).
Манчестер Сити – Харт, Отаменди, Коларов, Санья, Демичелис, Фернандиньо (Делф, 56), Фернандо, Сильва (Навас, 62), де Брюйне, Стерлинг, Бони (Ихеаначо, 57).
Огоҳлантиришлар: Отаменди (51).