АҚШ ва Афғонистон ҳарбийлари Афғонистонда “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари томонидан асирга олинган камида 40 кишини озод этиш бўйича биргаликдаги операцияни ўтказишди. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, операция Афғонистоннинг жанубидаги Ғилмон вилоятида АҚШ ҳарбий авиацияси томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлов ёрдамида Афғонистоннинг қуруқликдаги махсус кучлари томонидан ўтказилди. Озод қилинганлар орасида Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари ва фуқаролар бор бўлган.

Телеканалнинг кўрсатишича, АҚШ маълумотларига кўра, операция давомида камида 40 кишини озод қилишга муваффақ бўлинган. Бу орада Афғонистон Қуролли кучлари вакилларининг айтишича, озод қилинганлар сони 60 кишигачани ташкил қилади. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.